USD 10500.03
EUR 12607.39
RUB 140.7

Чоршанба, 18 Декабрь

Сайт тест режимида ишлаяпти. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қаҳраман Раматуллаевич Сариевнинг ҳудуддаги эпидемиологик вазият юзасидан аҳолига мурожаати

Ассалому алайкум Ҳурматли ватандошлар!

Азиз юртдошлар!

Барчангизга маълум бугунги кунда коронавирус пандемияси Бутун дунёда барча инсониятни ташвишга солмоқда.

Минг афсуслар билан қайд этишимиз жоизки бугунги кунда коронавирус инфекцияси Ҳудудимизда аҳоли орасида аниқлаш ҳолатлари кун саин ўсиб бормоқда.

Энг ёмони касаллик тарқалишининг асосий сабабилардан бири фуқароларимиз томонидан ўзини эҳтиёт қилмасдан, касаллик хавфини тушунмай, карантин талабларини бажармаганлиги оқибатида юзага келмоқда.

Азиз юртдошлар!

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, биринчи навбатда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, ижтимоий қуллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 10минг 543 нафар фуқаро карантин назоратга олинган. (шундан 437 нафари тиббиёт муассасасида, 10106 нафари уй шароитидаги карантинида).

Шунингдек, COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш, зарур дори ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, беморларни даволаш учун 790 ўринли 8 стационар клиника ва махсус шифохоналар йўналтирилган.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ортиб кетган тақдирда даволаш жараёнларини ташкил этиш учун тиббиёт муассасаларида 3мингдан ортиқ койка ўринлар заҳира қилиниб, тайёр ҳолатга келтирилган.

Бундан ташқари, Нукус шаҳрида 1000 ўринли карантин сақлаш мажмуаси ва 100 ўринли махсус шифохона қурилмоқда.

Ушбу тиббиёт муассасаларда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун 2 минг 74 нафар шифокор ва 13 минг 327 нафар тиббиёт ходимлар хизмат кўрсатиши белгиланган.

Беморлар билан алоқада бўладиган шифокор ва тиббиёт ходимлари барча ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Ҳозирда тиббиёт муассасаларимиз зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланган, жумладан 47 та сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ),92 та шприцли дозатор, 68 та кардиомонитор ва 300 та кислород баллонлари ва кислород етказиб бериш билан таъминланган.

Шунингдек, 1 млрд.сўмлик 700 дан ортик беморга етадиган дори воситалари заҳираси шакллантирилган.

Бугунги кунга қадар барча тиббиёт муассасаларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5,0 млрд.сўмлик  тиббий асбоб-ускуна, дори воситалари ҳамда ҳимоя воситалари етказиб берилди.

Ушбу дори воситалари COVID-19 билан касалланган беморларга бепул берилмоқда.

Бугунги кунда фуқароларда Коронавирус касаллигини аниқлаш учун тест синовларини топшириш 3 та ўринда (6 та ПЗРаппарати мавжуд) ташкил этилиб, 44 мингдан ортиқ фуқаролар текширилди.

Қўшимча 6 та тест топшириш аппаратлари (ПЗР) яқинкунларда олиб келиниши режалаштирилган.

Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш, касаллик белгилари мавжуд фуқароларни шифохоналарга етказиш учун Нукус шахрида 20 та мобил бригада ва Вазирлар Кенгашининг заҳира маблағлари ҳисобидан барча туманларда 5 ва 6 та мобил бригадалар ташкил этилди.

Куни кеча кўшимча равишда яна – 20 та Дамас машиналари мобил бригадаларга берилди.

Тез ёрдам бригадаларда 838 нафар шифокор ва 1091 нафар фельдшерлар хизмат кўрсатмокда.

Ҳурматли фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимида қисқа рақамли (1105)Колл-центр ташкил этилиб, куну-тун хизмат қилмоқда. Фуқароларимиз зурур тиббий маслаҳат ва ёрдамлар олишлари мумкин.

Азиз юртдошлар!

Пандемия даврида кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларни қуллаб-қувватлашни ўзимизга энг муҳум вазифа сифатида қаралмоқда.

Бу борада, “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлар томонидан 6 млрд. 700 млн.сўм келиб тушган.

Шундан, 11 593 та оилага 2 млрд. 740 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилган.

Ҳозирда жамғармада 4 млрд.сўм маблағ мавжуд бўлиб, барча муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш имкониятимиз бор.

Фуқаролар диққатига! Шуни алоҳида қайд этишим жоиз.

Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилиш мақсадида 1197-қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилди.

Шунингдек, ҳар бир шаҳар ва туманларимизда махсус телефон рақамлари ёрдам кўрсатиш учун ишлаб турибди (телефон рақамлар экранда кўрсатилади).

Ҳар бир ёрдамга муҳтож фуқаролар ушбу call-center-га мурожаат қилиб, қисқа муддат ичида зарур озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари билан таъминланмоқда.

Ҳурматли ватандошлар!

Яна бир муҳум масалалардан бири, зарур озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари заҳирасини яратиш, нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш борасида барча чоралар кўрилган.

Хусусан, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талаб ҳисоб-китоб қилиниб, белгиланган ҳажмларда ишлаб чиқариш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларига баҳор ойларида зарур қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.

Нархлар ўсишининг олдини олиш мақсадида Нукус шаҳри ва туманларда (шу жумладан олис қишлоқларда) жами 200тадан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилиб, ун, гўшт, ўсимлик ёғи,гуруч, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Бугунги кунда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш борасида кўчайтирилган карантин талаблари жорий этилиши ҳамда жудаям кўплаб тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамасдан фуқароларимиз бу касаллакнинг хавфини тушуниб етмаяпти.

Натижада фуқароларимиз томонидан кўчаларда тўпланиб юриш ёки зарурат бўлмаганда ҳеч қандай ишсиз,бекорга кўчаларда юриши ҳолатлари, тиббий ниқоблар тақмасдан карантин талабларини кўплаб бузиш ҳолатлари ўчрамоқда.

Хусусан, 16219 та ҳолатда фуқароларимиз маъмурий жавобгарликга тортилди (2 та ҳолатда жиноий жавобгарлик тортилди), буларнинг аксарият қисми жамоат жойларида ниқобсиз юриш билан боғлиқ бўлмоқда.

Шуни алоҳида айтиб ўтишим жоиз, фуқаролармизнинг эътиборсизлиги, ижтимоий масофа сақламасдан юришлари оқибатида 1 нафар касалга чалинган фуқаро бир кунда 90 тагача фуқарога юқтириш ҳолатлари ўчрамоқда.

Албатта бундай ҳолатларбарча фуқароларимизга сабоқ бўлиши шарт.

Азиз юртдошлар!

Шу фурсатдан фойдаланиб, фуқаралармиздан бу касалликнинг қанчалик ҳавфли эканлигини юрагидан ҳис қилган ҳолда:

– карантин тартиб-талабларига қаттий амал қилишларини,

– биринчи навбатда ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда шахсий гигиена ва санитария қоидаларига қатъий амалқилиб, биргаликда касалликнинг олдини олишларини;

– Ички ишлар, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати ходимлари ҳамда Шифокорларнинг тавсияларига амал қилишларини сўраган бўлардим.

Ҳурматли ватандошлар!

Сўзимнинг якунида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, коронавирус пандемияси даврида халқимиз билан янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтамиз деган ўмитдаман.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат!

 

Қорақапоғистон Ахборот Агентлиги