“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” – қонун устуворлиги ва жамоатчилик назоратини таъминлашда демократик институтларининг фаоллигини қўллаб-қувватлаш мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш.
2. Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, уларни пухта билиш, ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда жамият аъзолари қатъий амал қилишини таъминлашга кўмаклашиш.
3. «Адолат – қонун устуворлигида» тамойилини жамият ҳаётида кенг қарор топтиришга кўмаклашиш, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш орқали мамлакатнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш.
4. Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлашда кучли жамоатчилик назоратини шакллантириш.
5. Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириш, қурилиш ва ободончиликка оид қарорларни маҳаллий даражада муҳокама қилишни ҳамда жамоатчилик экспертизасидан ўтказишни йўлга қўйиш.
6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, молия, банк, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, энергетика ва транспорт соҳаларидаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтириш.
7. Очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтириш, сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг ижросини амалда тўлиқ таъминлаш.
8. «Ҳуқуқни англаш масъулият ҳиссини ривожлантиради» деган ҳикмат асосида жамиятда фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини, масъулияти ва мажбуриятига жамоатчилик таъсирини ошириш.
9. Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш.
10. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этишга кўмаклашиш.
11. Давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, Интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар билан яқин ижтимоий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
12. ОАВларида, интернет тармоқларида адолат тантанаси, қонуний ҳақ-ҳуқуқларнинг тикланиши ҳақида қизиқарли кўрсатувлар, сериаллар, бадиий фильмлар, театр асарлари яратиш.
13. ОАВларида, ижтимоий тармоқларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги бугунги кун қаҳрамонлари образларини яратиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2020 йил 22 июндан 25 июлгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.