НКМК: Саховат ва кўмак тадбирлари давом этмоқда

Биз саховатли халқимиз. Бу қадрият азалдан қон-қонимизга сингиб кетган. Бундай меҳр-саховатга йўғрилган кўмаклар коронавирус пандемияси давом этаётган даврда Навоий кон-металлургия комбинатида ҳам изчил давом этиб келаяпти. Жумладан, корхона “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга уч ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламларини етказиб беришга қарор қилди.
Муборак Рамазон ойи арафасида НКМК томонидан Мўйноқ, Тахиатош, Тупроққалъа, Термиз, Нуробод, Қўшработ, Пахтачи, Ғаллаорол, Термиз, Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота, Кармана туманлари, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида истиқомат қилаётган 2700 та кам таъминланган оилага дастлабки 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламлари тарқатилди. Бундай саховат ва кўмакдан баҳраманд оилалар комбинат жамоасидан миннатдор. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
photo_2020-05-14_15-29-14.jpg
Абдумажид ЖЎРАЕВ,
НКМК матбуот котиби.

ЎзА