ЖССТ вакили коронавирусга қарши вакцина қачон яратилиши ҳақида ахборот берди

Дунёда юздан зиёд фармкомпаниялар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, саккизта вакцина намунасининг клиник синови аллақачон бошлаб юборилган, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович “Россия 24” телеканали орқали чиқиш қилиб.
Унинг таъкидлашича, касалликка қарши дори пайдо бўлиш муддати ҳақида гапиришга ҳали эрта. ЖССТ мутахассисларининг ҳисоб китобича, вакцина шу йилнинг ўзида яратилиши мумкин, аммо ундан оммавий фойдаланиш кейинги йили бошланади.
Шунингдек, Вуйнович Россияда қабул қилинган коронавирусга қарши кураш чоралари ўзининг ижобий натижасини бераётганини айтиб ўтди. Мамлакатда ўлим даражаси унчалик юқори эмас, деди у.
Бундан аввалроқ “Роспотребнадзор” раҳбари Анна Попова вакцина битта бўлиши мумкин эмаслигини, улар бир нечта бўлиб, “таъсир кучи ҳам турлича бўлишини“ айтган эди.

 

ЎзА