Коронавирус эпидемиясини тўхтатишнинг ягона йўли айтилди

Олимлар вакцина қилиш COVID-19 пандемиясига қарши курашишнинг ягона йўли эканлигини айтишди. Шу бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари Science Alert порталида чоп этилди.
Уларнинг фикрича, коронавирусдан тузалиб чиққан беморда ушбу касалликни қайта юқтирмаслик учун тегишли иммунитет ҳосил бўлмайди.
— Организм учун вирусга қарши етарли антитаначаларни ишлаб чиқариши учун қарийб уч ҳафта вақт керак бўлади, бироқ бундай ҳолатда у танани бир неча ой давомида ҳимоя қила олади, — деди иммунология профессори Эрик Вивье.
Лондон университет коллежи генетика институти директори Франсуа Баллунинг айтишича, тождор вирус инфекциясига қайта чалиниш ҳолатлари вирус бемор организмидан ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмаслиги ва худди герпес каби ҳаракатсиз ҳамда белгисиз сурункали инфекция бўлиб қолишидан дарак беради.
“Бундай пайтда масаланинг ягона ечими — бу вакцинадир“, — дейди Австралия университети профессори Арчи Клементс.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 2,5 млн.дан ошиб кетди, 185 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмди.

 

ЎзА