Онлайн форматдаги илмий-амалий анжуман

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “География фани ва уни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий онлайн анжумани бўлиб ўтди.

Ҳозирги карантин шароитида иштирокчиларнинг ўз уйларида қолиб, мазкур тадбирда фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида илмий-амалий анжуман “Zoom” платформасида онлайн форматда ўтказилди. География фани ва уни ўқитишнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотларнинг натижаларини кенг миқёсда муҳокама қилиш ва таклифлар бериш мақсадида икки кун давом этган илмий тадбирда 20 тадан зиёд баёнот ўқилди.

Таъкидланганидек, анжуманга мамлакатимиздаги илмий тадқиқот ҳамда олий таълим муассасалари, умумий ва ўрта-махсус таълим даргоҳларидан, шунингдек, илмий тадқиқотчилар томонидан 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезис келиб тушди.

Тадбирда география фани ва уни ўқитишда педагогик технологиялар, шунингдек, географиянинг долзарб масалаларини ўрганишга кенг жамоатчиликни жалб этиш, таҳлил қилиш, умумийлаштириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА