Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни вакилларимиз учун сермаҳсул бўлди.
Биринчи бўлиб 40 кг. вазн тоифасида беллашувларга киришган Диёрахон Турғунова даст кўтариш машқларида олтин медалга сазовор бўлди.
Силтаб кўтариш машқларида ҳамюртимиз кумуш медаль билан чекланди. Иккала машқ бўйича Диёрахон Турғунова 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳусинбой Матрасулов (49 кг.)нинг чиқишлари ҳам баракали бўлди: иккала машқ бўйича ўз вазн тоифасида 1 та олтин ва 2 та кумуш медаль. Яна бир спортчимиз Ситора
Кўпайсинова даст кўтаришда бронза медалига эгалик қилди.55 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нигора Абдуллаева ҳамда Жамила Панфиловалар ҳам мусобақа якунида ҳар бири 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат) ЎзА