Жорий йилнинг баҳор мавсумида Мўйноқ туманида 3 та йирик тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда.
New Muynak City телеграм каналининг маълум қилишича, март ойида “NavrUz” этнофестивали, апрель ойида миллий от ўйинлари (улоқ ўйини, от пойгалари ва ҳоказо), май ойида эса “Rally Muynak” автомото мусобақаси ташкил этилади.Ўтган йилда ҳам Мўйноқда “NavrUz” этнофестивали, “Rally Muynak” мусобақаси кенг кўламда ўтказилган ва жамоатчиликнинг қизиқишини орттирган эди. Автомото мусобақа Мўйноқ шаҳридан Орол денгизининг ҳозирги суви сақланиб қолган жойигача 364 километрлик масофада ўтказилди.Ушбу тадбирларда ўтказишдан мақсад – Мўйноқда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантириш бўйича қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бошқармаси, @saidahmadov_blogi ва @newmuynakcity телеграм каналлари ҳам ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Нима учун Мўйноққа бориш керак?” номли мега танлов эълон қилди.
Мазкур танлов жорий йил 22 январдан бошланган бўлиб, 22 февралга қадар давом этади.
Унда иштирокчилар нима учун Мўйноққа боришга 3 та сабаб кўрсатиб, видеотасвирга муҳрлайди ва ташкилотчиларга жўнатади. Танлов ғолиблари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орқали аниқланади.
Е.Қаноатов, ЎзА