Президент Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Навоий вилоятида бўлди.
«Навоийазот» акциядорлик жамиятида Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.
Давлатимиз раҳбари «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар, қурилиши давом этаётган лойиҳалар билан ҳам танишди.
Шу куннинг ўзида Президент Тошкентга қайтиб келди.

 

ЎзА