Президент Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

Икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирларга бой дастур якунида салмоқли келишувларга эришилди.

Давлатимиз раҳбари Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди.

 

ЎзА