Мамлакатдаги энг йирик дарёлардан бири ўзанидан тошди, қурбонлар бор

«Деярли ҳафта давомида ёғаётган муссон ёмғирлари туфайли Ҳиндистоннинг Ассам штатида 5,7 миллионга яқин аҳоли сув тошқинлари ичида қолди», дейилади маҳаллий фавқулодда хизматлар маълумотида.
Аввалроқ, 151 минг аҳоли кўчирилгани, 33 округнинг 30 таси табиий офатдан зарар кўраётгани, 4600дан ортиқ қишлоқ сув остида қолгани айтилганди.
11 та дарё, жумладан, Ҳиндистондаги энг йирик дарёлардан бири – Брахмапутра ўзанидан тошган.
30 киши ҳалок бўлган, эвакуация давом этмоқда. 15 гуруҳдан иборат қутқарувчиларга армия ва авиация ёрдам кўрсатмоқда.

 

ЎзА