Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995 йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Хабарда қайд этилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.