Қозоғистон Президент сайлови арафасида

Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳридан УзА махсус мухбири Норгул Абдураимова хабар қилади:
Эртага – 2019 йил 9 июнь куни Қозоғистон Республикасида Президент сайлови бўлиб ўтади.
Мамлакатда ушбу ижтимоий-сиесий тадбирга катта тайёргарлик кўрилган.
Бутун дунё сайлов амалиётида бўлгани каби Қозоғистонда хам сайловдан бир кун олдик “тинч кун“ ҳисобланади. Бу мамлакатдаги сайловга оид қонуннинг 32-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Бу кунда сайлов билан боғлиқ тарғибот олиб бориш, номзодлар ҳақида реклама материаллари тарқатиш қонунан тақиқланган.
Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳри бўйлаб кезар эканмиз ҳақиқатан қонуннинг ушбу талабига қатъиян амал қилинаётганига гувоҳ бўлдик.
Сайлов участкалари сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун тахт қилиб қўйилган. Хар бир участкага келган фуқаролар яширин овоз бериши учун алоҳида кабиналар жиҳозланган. Сайлов бюллетенлари ташланадиган кутилар шаффоф, яъни шишадан ишланган ва муҳрланган.
Президентликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар сайлов участкаларидан урин олган.
Қозоғистонда утиши кутилаётган бу галги сайлов олдинги сайловлардан тубдан фарқ қилади.Номзодлар сонининг кўплиги, уларнинг ҳар бирининг илгари сураётган ўзига хос ғоялари, сайлов платформасига эгалиги бўлғуси сайловнинг мустақил Қозоғистон тарихида энг рақобатлиси бўлишидан дарак бермоқда.
Эслатиб утамиз, Президентликка етти нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Булар амалдаги президент, “Нур-Отан” партиясидан Қосим-Жомарт Тоқаев, “Ұлы дала қырандары” республика жамоат бирлашмасидан Садибек Тугел, касаба уюшмалари Федерациясидан Амангелди Таспихов, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева, “Ауил” партиясидан Толеутай Раҳимбеков, Қозоғистон Коммунистик халқ партиясидан Жамбил Ахметбеков ва “Ұлт тағдыры” бирлашган миллий-ватанпарвар ҳаракатидан Амиржан Косанов.
Президентликка сайловлар тарихида илк марта аёл киши, “Ақ жол” партиясидан номзод Дания Еспаева кураш олиб боради.
Сайлов – очиқ ва ошкора ўтиши демократик тамойилларидан энг муҳимидир. Қозоғистонда бу жиҳатлар доим эътиборда бўлиб, сайлов жараёнини кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари бевосита кузатиб боради. Жумладан, ўнлаб халқаро ташкилотлардан мингдан зиёд халқаро кузатувчи, шунингдек, мамлакатда ишлайдиган хорижий давлатлар вакиллари сайловнинг утишини бевосита кузатади.
Ўзбекистонлик давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари хам Қозоғистонда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларини кузатиш учун ушбу мамлакатга ташриф буюрган.
Қозоғистон Президенти сайлови билан боғлик хабар ва янгиликларни сайтимиз орқали бериб борамиз.
 
Бизни кузатиб боринг!

 

ЎзА