Бугун, 28 май куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида оммавий диктант акцияси бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Ягона интегратор UZINFOCOM» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш ва оммавий саводхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган «Diktant.uz» акциясида Қорақалпоғистон Республикасининг барча минтақаларидан келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган хоҳловчилар – умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларидан нуронийлар ҳам иштирок этиб, ўзларининг саводхонлик даражасини синаб кўрди.

Диктант якунлари 10 кундан сўнг Diktant.uz веб-сайтида эълон қилинади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.