5 апрель – “Халқаро шўрва куни”
Инсонлар кунлик рационининг асосий таомларидан бири бўлган шўрванинг пайдо бўлиш тарихи XVII асрларга таллуқли. Ҳозирги даврга келиб дунё ошхонасида шўрванинг 150 га яқин турлари тайёрланади. Шўрва таомининг инсон ҳаётидаги аҳамиятининг ифодаси сифатида 5 апрель санаси йил тақвимида “Халқаро шўрва куни” деб қайд этилган.
Шунингдек, ушбу кунда Қозоғистонда “Муҳожирлар полицияси куни”, Хитойда “Озодалик ва мусоффолик куни” ва Жанубий Кореяда “Дарахт экиш куни” нишонланади.
5 апрель санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеалари.
1896 йил. Афинада биринчи Олимпиада ўйинлари бошланди.
1961 йил. АҚШ Президенти Кеннеди Кубага қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлади.
1996 йил. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташкил топди.
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА