Таэквондочиларимиз Эрондан 9 та медал билан қайтадиган бўлди

Эроннинг Фажр шаҳрида таэквондо бўйича “Fajr Open” халқаро мусобақа ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамиз вакиллари яна 2 та медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Олимия қўмитаси сайти. 
-80 кг вазн тоифасида Максим Рафалович ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали билан тақдирланди. Эътиборлиси, ушбу вазн тоифасининг финал жангида терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Шуҳрат Салаев ҳаракат қилди. Эронлик рақибига қарши кечган беллашувда, афсуски, вакилимиз кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу турнирда 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, аввалги баҳсларда таэквондочиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган эди.​

 

ЎзА