ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР !

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 5000 та бўш ер участкалари, трл. 707 млрд. 854млн. сўм инвестиция киритиш, 26603 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 90 млрд. 970 млн. 200 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2259 та бўш ер участкалари 645 млрд. 31 млн. сўм инвестиция киритиш, 8508 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 15 млрд. 226 млн. 800 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2741 та бўш ер участкалари 86 млрд. 619 млн. 500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 табўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 244 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 113 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобатбошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 179 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 106 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 1097 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 46 млрд. 825 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 табўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 130 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 15 млрд. 155 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 24 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 366 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 36 млрд. 780 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 126 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 244 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 660 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 454 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 291 млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 347 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 125 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 401 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобатбошқармаси томонидан 24 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 214 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 890 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобатбошқармаси томонидан 21 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 140 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 500 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Тошкент вилояти Давлат рақобатбошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 641 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 50 млрд. 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 287 та бўш турган давлат мулки объектлари 3022 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 135 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан10 млрд. 728 млн. 287 сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 114 та бўш турган давлат мулки объектлари 1432 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 94 млрд. 710 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Жумладан:

Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 11 табўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 95 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 920 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобатбошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 46 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 100 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 344 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 18 млрд. 650 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 1 табўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 6 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 500 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 7 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 150 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 450 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 37 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 8 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 75 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 670 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 118 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 55 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 262 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 100 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобатбошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 42 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 170 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобатбошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 94 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

– Тошкент вилояти Давлат рақобатбошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 232 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 22 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар

РЎЙХАТИ

Снимок.JPG

Снимок1.JPG

Снимок2.JPG

 

ЎзА