Сульшер “МЮ”даги вазифасига киришди

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер бугун куннинг иккинчи ярмида клуб базасига келди ҳамда жамоа аъзолари билан дастлабки машғулотини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
 
0_GettyImages-1074442598-1.jpg
0_GettyImages-1074442582.jpg
0_GettyImages-1074442722.jpg
Шунингдек, The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “МЮ” раҳбарияти жамоанинг вақтинчалик устозига қишки трансфер мавсумида янги футболчилар хариди учун 50 миллион фунт стерлинг ажратади.
“Қизил иблислар” “Порту” марказий ҳимоячиси Эдер Милитаони ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бу харид “МЮ”га 40 миллион фунтга тушиши кутилмоқда. Бу сумма “Наполи”нинг сенегаллик вакили Калиду Кулибали учун сўралаётган маблағдан деярли икки баравар кам. Бироқ, бу трансфернинг юқорида кўрсатилаётган маблағга дахли йўқ.
Сульшер 50 миллион фунт стерлингни “Тоттенхэм”нинг белгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ёки “Ювентус”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дуглас Костани сотиб олиш учун сарфлаши кутилмоқда.

 

Отабек Эшмаматов, ЎзА