Тўрткўл ва Қўнғирот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл ва Қўнғирот туманларида халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.
Сессияларда ташкилий масалалар кўрилди.
Унга кўра, шу кунга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Янгабой Бабажанов Тўрткўл туманига ҳоким этиб тайинланди.
Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибият раҳбари лавозимида ишлаб келган Бердах Сапаров эса Қўнғирот тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Тўрткўл туманини шу кунга қадар Неъматулло Худайберганов, Қўнғирот туманини эса Шарапрашид Темирбаев бошқариб келаётган эди.​​

 

ЎзА