Адвокатлар палатасининг Конференциясида Тошкент шаҳар “BONA-FIDES” адвокатлик фирмаси адвокати Алим Кадирович Эрназаров Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди.
Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
А. Эрназаров турли йилларда Давлат сув қурилиш қўмитаси, “Ўзагроинформ” ишлаб чиқариш бирлашмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.
2004 йилдан бугунги кунга қадар адвокат сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Адвокатлар палатасининг Конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, беш йилда камида бир марта чақирилади.
ЎзА