Ҳиндистондаги “Amity University” хусусий университети ректори Атул Чаухан бошчилигидаги делегация 17-19 ноябрь кунлари ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф доирасида мамлакатимизда “Amity University” университети филиалини ташкил этиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инха ҳамда Вестминстер университетларида бўлиб, мазкур олий таълим даргоҳларида яратилган шароит, юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги интилишларнинг ижобий самаралари билан яқиндан танишади.
Ҳиндистон делегацияси аъзолари, шунингдек, 19 ноябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестициявий форумда ҳам иштирок этади.
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА