“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизим ташкилоти “Гидропроект” акциядорлик жамиятига қуйидаги мутахассисликлар бўйича танлов эълон қилади:
Гидротехник — гидротехника иншоотлари ва мелиоратив тизим қурилмалари ва уларни техник эксплуатация қилиш қоидалари, Бош бошқарув, статик ва динамик ҳисоблар, сметани тушуниш ва тузиш, Лира САПР, ОТКОС, СЛП дастурларида ишлаш, сув хўжалиги қонунчилиги асосларини билиш, атроф муҳит муҳофазаси, санитария ва бошқа органлар талабларини ва геодезия, гидротехника ва гидравлика асосларини билиш. (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Гидромеханик — металл қурилмаларни лойиҳалаш тажрибаси, гидромеханик қисм, гидромеханик ускуналар, назарий ва амалий механика, гидротехника ва гидравлика асосларини билиш, сметани тушуниш ва тузиш. (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Автоматик тизим бошқаруви мутахассиси — техник иқтисодий асослар ва Ишчи ҳужжатларни илаш доирасида Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаш чиқиш тажрибаси; электротехник ҳисоб китоблар, реле ҳимоялари тизими, ёруғлик техникаси бўйича ҳисоблар, сметани тушуниш ва тузиш, гидроиншоотлар, гидрокуч ускуналар, иссиқлик техникаси асослари, автоматик тизим бошқаруви (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Реле ҳимояси ва автоматика ҳимояси мутахассиси — техник иқтисодий асослар ва Ишчи ҳужжатларни илаш доирасида Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаш чиқиш тажрибаси; электротехник ҳисоб китоблар, реле ҳимоялари тизими, радиотехника асослари, телемеханика, электроника ва электр схемалари, автоматик тизим бошқарувини билиш (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Автоматлаштириш бўйича мутахассис — техник иқтисодий асослар ва Ишчи ҳужжатларни илаш доирасида Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаш чиқиш тажрибаси; электротехник ҳисоб китоблар, реле ҳимоялари тизими, сметани тушуниш ва тузиш, гидроиншоотлар, гидрокуч ускуналар, иссиқлик техникаси асослари, электроника ва электр схемалари, автоматик тизим бошқаруви (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Ёритиш тизими мутахассиси — техник иқтисодий асослар ва Ишчи ҳужжатларни илаш доирасида Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаш чиқиш тажрибаси; электротехник ҳисоб китоблар, реле ҳимоялари тизими, ёруғлик техникаси бўйича ҳисоблар, сметани тушуниш ва тузиш (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Энергетик — энергия қурилмаларида ишлаш жараёнини ташкил этиш, энергия жиҳозлари билан ишлаш, энергия тежовчи қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва созлаш усуллари каби ишларни тўлиқ ўзлаштирган бўлиши лозим. (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Иқтисодчи — техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни, объектларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун услубий ва меъёрий материалларни лойиҳалаш ва ўтказиш усуллари, лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштириш ва бажариш бўйича стандартларига эга бўлиши лозим. (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим)
Конструктор — чизмалар ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш учун стандартлар, услублар ва кўрсатмалар; темир-бетон конструкцияларни статик ва динамик ҳисоблар; ишлаб чиқариш технологияси, лойиҳалаштирилган конструкцияларни ўрнатиш ва техник фойдаланиш тажрибасига эга бўлиши лозим. (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Архитектор — қурилиш ва маъмурий биноларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалашни ишлаб чиқишни, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш стандартларини лойиҳалаштириш ишларини мукаммал эгаллаган бўлиши лозим. (3-5 йилдан кам бўлмаслиги лозим).
Мурожаат учун телефон: +998(71) 253 14 65
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 20-уй.
Мўлжал: “Тожмаҳал” ресторани
Факс: (998-71) 254-67-09
E-mail: gidep@inbox.uz