Инсоннинг узоқ вақт коинотда бўлиши унинг бош миясидаги ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин

Россиялик, германиялик ва бельгиялик олимлар инсоннинг узоқ вақт давомида коинотда бўлиши унинг бош миясидаги ўзгаришларни келтириб чиқаришини аниқлашди. Бу ҳақда The New England Journal of Medicine маълумотида айтилган.
Тадқиқотда 10 нафар космонавт иштирок этган ва улар парвоздан кейин ва бир неча ойдан сўнг яна бир марта бош мия МРТ текширувидан ўтказилган. Таъкидланишича, коинотда инсон миясидаги кўкимтир ва оқ моддалар камайиб, орқа мия суюқлиги кўпаяди. Тадқиқотчилар миядаги бу ўзгаришлар кейинчалик кўриш билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлигини айтган.​

 

ЎзА