Бир гуруҳ санъаткорларга Президент совғаси топширилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар, ўзбек санъатини дунёга танитаётган ёш ижодкорларни рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 20 нафар ижодкор Президент совғаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланди.

– Президентимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган устоз санъаткорлар орасида эканимдан бахтиёрман, – дейди Ўзбекистон оркестрлари бирлашмасининг Миллий симфоник оркестри олий тоифали артисти Заҳро Абдуназарова. – 22 йилдан буён миллий симфоник йўналишида ижод қилиб келаман. Бизга кўрсатилаётган бу каби юксак эътибор ва рағбатдан илҳом олиб, келажакда санъат соҳасида янада самарали меҳнат қиламиз.

2.JPG
8--faqat saytga.JPG
14-faqat saytga.JPG
20-faqat saytga.JPG

 

Муҳайё Тошқораева, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА