Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда ​(Онлайн)

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси очилган эди.
Бугун – 28 сентябрь куни соат 10:00 да ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни ўз ишини бошлади.
Мажлис кун тартибига 21 масала киритилган бўлиб, биринчи иш кунида 14 масала кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.
Бугун 7 масала, жумладан, 2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритиш, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ж.Қўчқоровга парламент сўрови юбориш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг ахбороти, Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи, Олий суд таркибига ўзгартириш киритишга оид масалалар кўриб чиқилади.
Барча масалаларга оид маълумотлар билан онлайн танишишни истасангиз сайтимизни кузатиб боринг.​

 

ЎзА