Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан композиторлар, бастакорлар ва санъатшунослар, театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари, дирижёрлар, балетмейстерлар, мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари, достон ижрочилиги намояндалари, шоир ва ёзувчилар, музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар, тасвирий ва амалий санъат вакилларидан жами 20 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилади.
Шу муносабат билан бугун Маданият вазирлигида рағбатлантириш маросими ташкил этилади.
Тадбир Президентимиз қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилдаги Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Моҳигул Қосимова, ЎзА