Сўнги беш йил “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси учун сермазмун йил бўлди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни қуриб ишга тушириш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, замонавий тежамкор технологик ускуналар ўрнатилди.
Нон, макарон, ёрма, қандолат, қоп цехлари, музлатгичли омбор Россия, Германия, Украина, Корея, Тайван ва Италиянинг замонавий технологиялари асосида янгидан қурилди ва тегирмон, омихта ем, уруғлик цехлари замонавий технологик ускуналар асосида қайта жиҳозланди.
Амалга оширилган 80,9 миллион долларлик 103 та инвестиция лойиҳасининг 61 таси янги қувватлар ва 42 таси модернизация жараёнларидир.
Моҳигул Қосимова, ЎзА