Лойиҳа бор, бажарувчи шай, сармоянинг манбаси ва миқдори ҳам аниқ. Унда нега уни ҳаётга татбиқ этиш кечикмоқда?
Хабарингиз бор, жорий йил 11 сентябрда Давлат раҳбари “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш билан ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, бўш турган давлат объектларига инвестицияларни кенгроқ жалб этишга эришилади.
Шундан келиб чиқиб, Президент Администрацияси, Бош прокуратура, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ҳудудий гуруҳ Тошкент вилоятида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази билан ҳамкорликда тайёрланган навбатдаги видеошарҳ Ҳудудий гуруҳнинг Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Чиноз ҳамда Зангиота туманларидаги фаолияти натижалари ҳақида.
ЎзА