Буюк Британиянинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига 2015 йил кузидан буён раҳбарлик қилиб келаётган ҳозирги элчи Кристофер Аллан бошқа лавозимга ўтади.
Тим Торлот келгуси йил ёзида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолиятини бошлайди. У 2019 йил ёзида ишга киришади, дея хабар қилди британ ТИВ.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига 2015 йил кузидан буён раҳбарлик қилиб келаётган ҳозирги элчи Кристофер Аллан бошқа лавозимга ўтади.
61 ёшли Тим Торлот 1981 йилдан буён дипломатик хизматда фаолият кўрсатиб келмоқда. У Буюк Британиянинг Уммон, Янги Зеландия, Чили, Ироқ (элчи ўринбосари) ва Яман (элчи) элчихоналарида, шунингдек, ТИВ тузилмасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
2016 йилдан Форин-офиснинг Арабистон ярим ороли ва Эрон бўлимида ишлаб келмоқда.
ЎзА