Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 8 раунд этиб белгиланган тўқнашувда у мезбон боксчи Терават Йохангохга (19-8-0, КО13) қарши рингга кўтарилди. Жангни фаол бошлаган спортчимиз иккинчи раундга келиб тўлиқ устунликка эга бўлди ва рақибини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Жорий йилнинг 29 июлида у филиппинлик Деннис Падуа (11-15-2, КО6) билан куч синашиб, жангнинг биринчи раунддидаёқ рақибини рингга қулатган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўтказилган 6 жангда Улуғбек барчасини ғалаба билан якунлаган ва 4 тасида нокаут қайд этган эди.


ЎзА