Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 23-27 октябрь кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида бўлиб ўтадиган “FIA Motorsport Games 2024” мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий автоспорт ва картинг федерацияси вакиллари Автоспорт олимпиадаси бўлган мазкур пойгаларда Ўзбекистон терма жамоасининг муносиб иштирок этиши борасида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳолати хусусида тўхталиб ўтди.

Журналистларнинг саволларига жавоб бериш асносида мутасаддилар “FIA Motorsport Games 2024” мусобақаларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган ҳар бир автоспортчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Т.Рўзиев,

ЎзА