Бугун Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия Федерациясининг Энергетика вазири Сергей Цивилёв ўртасида ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Мулоқот чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, ёқилғи-энергетика комплексига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокамасига эътибор қаратди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратиш ва замонавий технологияларни ўзаро айирбошлаш юзасидан ҳам сўз юритилди. Унда мамлакатлар ўртасида энергетика алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида қайд этилганидек, мазкур мулоқот икки мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА