Шўманой туманида брикет ишлаб чиқарувчи биринчи хусусий корхона қурилиши бошланди.

Маълумотларга кўра, Қорқалпоғистоннинг брикетга бўлган зарурияти йилига 41 минг тонна бўлиб, «Брикет Шўманой» маъсулияти чекланган жамияти шунинг  20 минг тоннасини етказип бериши режалаштирилмоқда.

Ушбу корхона фаолият бошлаганидан сўнг Қонликўл, Хўжайли, Шўманой туманларининг брикетга бўлган заруриятини қониқтириши кутилмоқда. Корхонада йилига  20 минг, кунига 70-80 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Брикет ишлаб чиқаришдаги асосий хом ашё – кўмирнинг BP1, BP2 қумлари Ангрендан олиб келинади. Умумий қиймати 3 миллиард сўмлик бўлган лойиҳа учун «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлар ажиратилиб, шундан ускуналар учун 501 миллион сўм, техникага 550 миллион сўм, корхона қурилиши учун эса 1 миллиард сум маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда. Корхона ишга тушганидан сўнг, унда 12 одам муайян иш билан таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, республика бўйича 545 таълим муассасида йилига 4 минг 136 тонна брикет сарфланади. Жорий йил бюджет маблағлари ҳисобидан бу учун  984 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

М.ПИРНАЗАРОВА,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири.