Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Нукус ёшлар технопарки фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳар йили камида бир марта:

тегишли ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимига қаратилган янги турдаги маҳсулот ва технологик ечимларнинг прототипларини яратиш учун алодида стартап лойиҳалар танловини эълон қилиши;

қоида тариқасида, ҳар йили октябрь ойида Оролбуйи минтақасида экологик муаммолар ечимига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан конференция ўтказиши;

иқтисодиёт соҳаларидаги корхоналар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда жорий этишга тайёр лойиҳалар кўргазмасини ташкил этиши белгилаб берилган.

Агентлик томонидан Нукус ёшлар технопарки ва ҳудудларда ташкил этилаётган Ёшлар технопаркларидаги муваффақиятли стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланади, уларнинг муаллифларини робототехника, мехатроника, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича ҳар йили қисқа муддатли хорижий стажировкага юбориш бўйича алоҳида танлов ташкил этилади.

Агентлик томонидан илмий-инновацион акселератор ва бизнес- инкубаторларни ташкил этиш асосида ташаббускор талаба ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб технопаркларда “InnoX” бизнес-инкубатор дастури йўлга қўйилади.

“InnoX” бизнес-инкубатор дастури ғолибларининг илмий ғоя, стартап ва илмий лойиҳалари “Бўлажак олим” танлови доирасидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштиради.

ЎзА