Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 16 февралдаги ПФ-3 6-сон Фармонига мувофиқ:

Халкаро аккредитация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 млн сўмдан ошмаган миқдори;

йиллик тушумида тайёр озқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 млн АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги маҳсулотларни экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар томонидан муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваридан кўп бўлмаган қисми Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган эди.

Мазкур қарор билан:

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом:

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низомлар Ўзбекистон Республикаси озиф-овқат саноати корхоналарида Халқаро аккредитация форумига (IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

ЎзА