Акико Фудзии Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТ ТД)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланди. Тизимда 25 йиллик тажрибага эга ушбу мутахассис Буюк Британиядаги Сассекс университетида гендер ва ривожланиш, Япониянинг Киото университетида гуманитар ва экологик тадқиқот йўналишида магистрлик даражасини олган.

БМТ ТДда фаолият юритишдан олдин у ривожланиш масалалари билан шуғуллананувчи турли ташкилотлар, жумладан БМТнинг Венадаги саноатни ривожлантириш ташкилоти (УНИДО) ва Киотодаги жамоатчиликни ривожлантириш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотида меҳнат қилган.

Мазкур тайинловга қадар Мальдив оролларида доимий вакил, Вьетнамда доимий вакил ўринбосари лавозимларида ишлаган, Фижидаги кўп мамлакатли идорада ҳамда Ямайкада фаолият олиб борган. Унинг кенг кўламли карьераси Судан, Токио ва Покистондаги муҳим вазифаларни ҳам ўз ичига олади.

БМТ Барқарор ривожланиш дастурига содиқлиги билан машҳур Фудзии сифатида иқлим ўзгариши билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, инқирозли, зиддиятли вазиятларда кенг кўламли гуманитар ёрдамни бошқариш бўйича моҳир бошқарувчи ҳисобланади. У барча инсонлар адолатли ҳамда барқарор ривожланишга эришиши учун бошқарув тизими бўйича маслаҳатлар беришда доим фаол.