МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Бразилиядан ишончли ғалаба ҳамда Бельгиядан камбек

Кеча бўлиб ўтган ўйиннинг биринчисида Мексика термаси Бразилия билан куч синашди. Иккинчи ўйинда эса Осиё ҳамда Европа термалари тўқнаш келди.
Дастлабки дақиқаларданоқ Шимолий америкаликлар олдинга ташланишди. Бразилия эса ҳимояланди. Ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. Гол муаллифи Неймар. Шундан сўнг Осорио шогирдлари бор кучлари билан олдинга ташланишди, аммо бу ҳаракатлар бесамар кетди. Иккинчи бўлим охирларида бразилияликлар мураббийи Тите томонидан Коутино ўрнига Фирмино майдонга туширилди. Орадан бироз вақт ўтиб “Ливерпул” ҳужумчиси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ҳамда жамоасини кейинги босқичга чиқиши учун ўз ҳиссасини қўшди.
989797094.jpg
“Ростов арена”да бўлиб ўтган ўйин эса ҳақиқий драматик кайфиятда ўз якунига етди. Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоанинг ҳам ҳужумлари самарасиз якунланаверди. Иккинчи бўлимга старт берилиши биланоқ японлар олдинга ташланишди, бу эса гол билан якунланди. Ушбу 48 дақиқада киритилган голга кунчиқар юрт вакилларидан Ҳарагучи муаллифлик қилган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб японлар иккинчи тўпни ҳам киритишга сазовор бўлдилар. Ушбу гол Инуйига ёзилди. Энди белгияликлар катта куч билан олдинга ташланди. 69 дақиқада Вертонген, орадан 5 дақиқа ўтиб эса Феллайни томонидан киритилган голлар европаликларни бироз хавотирларини аритди. Охирги дақиқалар иккала жамоанинг ҳам ҳужумлари остида ўтди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4 дақиқадаги Носир Шодлининг голи Бельгияни кейинги босқичга олиб чиқди.
DhIERAmW4AAymSk.jpg
Навбатдаги Чорак финалчилар:
Бразилия – Бельгия
“Қозон арена”, Қозон
6-июль, 21:00

 

Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА