Зидан “Қироллик клуби”ни тарк этяпти. Жамоани ким бошқаради?

Айни пайтда клуб президенти Флорентина Перес бошчилигидаги матбуот анжумани давом этмоқда.
2016 йил январдан буён «Реал Мадрид» жамоасини бошқариб келаётган франциялик мутахассис Зенидин Зидан навбатдаги фантастик мавсумдан сўнг клубни тарк этяпти, деб ёзади Британиянинг “sun” нашри.
У жамоа билан кетма-кет уч марта Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Қолаверса, Испания чемпионлиги, Кубоги ҳамда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини ҳам зафар қучди.
Зиданнинг нима сабабдан жамоани тарк этаётгани маълум эмас. Клуб президенти Флорентина Перес бошчилигидаги матбуот анжуманидан сўнг бу масала ойдинлашади. «Қироллик клуби»ни Моурисио Почиттино бошқариши мумкин деган таҳминлар бор.
Сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА