Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.
Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.
Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
ЎзА