Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди.

Эртага мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.