Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний юртига жўнаб кетди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этадилар.