Жаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) Хитойда ўтказилган Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида Шимолий Корея байроғидан фойдалангани учун Осиё олимпия кенгашига 500 минг доллар жарима солинганини тасдиқлади.
Айтиш жоиз, WADA 2021 йилдан эътиборан, допинг тестини ўтказиш бўйича самарали дастур амалга оширилмагани туфайли Шимолий Кореяга йирик халқаро спорт тадбирларда ўз байроғидан фойдаланишни тақиқлаган.
WАДА бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, санкцияланган давлат байроғи Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган ёзги Осиё ўйинларида, жумладан очилиш ва ёпилиш маросими ҳамда медал тақдимотида намойиш этилган.
Жаҳон аксилдопинг агентлиги маълумотига кўра, WАДАнинг Мувофиқлик кодексига ҳозир КХДР, Габон ва Россия, шунингдек Осиё Олимпия кенгаши, Халқаро фитнес ва бодибилдинг федерацияси риоя қилмаяпти. Бу халқаро спорт талаби бузилиши, ўзаро муносабатда номутаносиблик келиб чиқиши, спортчилар ҳуқуқи бўлинишига олиб келмоқда.
Т. Рўзиев,
ЎзА