Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шунингдек, ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, кооперация ташкил этмаган ва совиткичли сиғимларни ишга туширмаган субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисми 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади, 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
ЎзА