ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган фестиваль ёш истеъдодларни кашф этиш, уларнинг маданият, адабиёт ва санъат соҳасидаги иқтидорини намойиш қилиш, қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган.
Фестивалда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор болалар классика, вокал, миллий чолғулар, рақс ва бадиий гимнастика, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналиши бўйича якка ва жамоавий тарзда ўз иқтидорини намойиш этди.
Бир неча кун давом этган “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг шаҳар ва туманлар босқичида жами 7 мингга яқин ўғил-қиз иштирок этди.
Якунда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА