Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Қорақалпоғистон Республикаси янги тарақиёт босқичида: ҳудудий ислоҳотларнинг амалга ошириш жараёнлари” мавзусидаги матбуот анжуманида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йил учун белгилаб олинган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг истиқболли режа кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳисобот берилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистонда I ярим йиллик якунида:

Ялпи ҳудудий маҳсулот ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизга ўсган (ҳажми 2 трлн. 777 млрд.сўмни ташкил қилган);

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,5 фоизга (ҳажми 2 трлн. 635,7 млрд. сўм);

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 9,4 фоизга (ҳажми 418,7 млрд. сўм);

Қурилиш ишлари 7,3 фоизга (ҳажми 696,2 млрд. сўм);

Хизматлар 11 фоизга (ҳажми 1 трлн. 536,7 млрд. сўмни ташкил қилган) ўсган ва ҳ. (қуйида жадвалда батафсил берилмоқда)

Ҳудудда саноат ишлаб чиқариш йўналишига берилаётган солиқ ва банк кредитлари имтиёзлари натижасида ишлаб чиқариш лойиҳалар сони ошган ва бир қатор йирик лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳисобига белгиланган саноат ишлаб чиқариш ҳажми жадал ўсган.

 

Кўрсаткичлар2017 йил

прогноз

2017 йил январ-июн ойлари ҳақиқатда2017 йил
январь-сентябрь прогноз
1.Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), млрд.сўм7673,03446,15387,1
 ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да109,7107,6108,0
2.Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми,
млрд.сўм
4873,62707,23955,5
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да118,2108,5109,4
2а.жумладан, ҳудудий саноат, млрд.сўм1283,1627,6988,1
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да114,5111,4114,5
3.Истеъмол молларини ишлаб чиқариш ҳажми,
млрд.сўм
1247,4613,7940,7
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да112,6111,5113,4
4.Қишлоқ хўжалиги ялпи махсулотлари ҳажми,
млрд.сўм
1472,4491,81195,3
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да106,0109,4106,0
5.Капитал қўйилмалар ҳажми, млрд.сўм2101,2965,51577,0
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да50,345,250,1
6.Қурилиш ишлари ҳажми, млрд.сўм1412,5647,61045,4
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да109,2107,3105,4
7.Чакана товар айланмаси, млрд.сўм3742,31691,32637,4
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да115,7113,0113,0
8.Хизматлар жами, млрд.сўм3405,91476,22461,9
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да114,1111,0112,0

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати