Шу кунларда Самарқандда ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
20 та давлатдан 1300 нафар спортчи иштирок этаётган қитъа чемпионати спортнинг ушбу турини ривожлантириш, ёшлар ўртасида кенг оммалаштиришга ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.
Мусобақалар жараёнида мамлакатимизда спорт туризмини ривожлантириш мақсадида Осиё давлатларидан келган спорт жамоалари қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилади.
Самарқанддаги ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилаётган Осиё чемпионати 25 ноябрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев,
ЎзА мухбири