2023 йил январь-сентябрь ойларида мамлакатимиз иқтисодиётига Россиядан жалб қилинган инвестиция ва кредит улуши жами хорижий инвестициянинг 15,9 фоизини ташкил этди. Бу иккинчи кўрсаткич.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, ҳисобот даврида асосий капиталга йўналтирилган хорижий инвестиция ва кредит миқдори 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 20,1 фоиз ошиб, 104,4 триллион сўм ёки 46,1 фоизга кўтарилган.
Мазкур рейтингда Хитой етакчи – 24,5 фоиз, Саудия Aрабистони эса 7 фоиз билан 3-ўринни эгаллаган.
Умуман, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторларидан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу давлат компанияларининг иқтисодиётимизга киритган сармояси 11 миллиард доллардан ошди.
Г.Сатторова, ЎзА