Тайинлов

Полковник Қурбанбоева Умида Турсинбоевна Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

У.Қурбанбоева шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув хизмати бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири