Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларидаги “Ташаббусли бюджет” ва бошқа дастурлар асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, шунингдек, жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.
Жумладан, Чимбой туманида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини барвақт олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилиб келинаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шахсий таркиб ва масъул идоралар иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, туманда тунги вақтда жамоат тартибини сақлаш учун йўналтирилган ички ишлар, Миллий гвардия, прокуратура ва жамоатчилик вакилларининг йўналишлари жиноят ўчоқларидан келиб чиққан ҳолда қайта тақсимланиб, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида “маҳалла бешлиги”нинг вазифалари тушунтирилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.