АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп ўта манфаатли шартда кредит олиш мақсадида актив ва даромади миқдорини ноқонуний равишда оширилиши билан боғлиқ фирибгарликда айбланди.

“DW” агентлиги хабарига кўра, Нью-Йорк штати суди судьяси Артур Энгорон 26 сентябрда шундай қарор чиқарган. 2022 йил сентябрь ойида мазкур штат бош прокурори Летиция Жеймс собиқ давлат раҳбари ва унинг фарзандлари Эрик, кичик Дональд ва Иванка Трампга нисбатан фуқаролик даъвоси киритган эди. Кейинроқ Иванка бу рўйхатдан чиқарилди.

Даъво бўйича асосий суд мажлиси 2 октябрга мўлжалланган.

“Reuters” агентлиги асосий масала жавобгар келтирган зарарнинг миқдори ва қопланиши билан боғлиқ.

Маҳкама ҳужжатларида 2011-2021 йиллар орасида «Trump Organization” оилавий холдинги “ манфаатли шартда кредит олиш ёки имтиёзни сақлаб қолиш” мақсадида ўз активини миллиардлаб долларга кўтариб тақдим этган. Бундай қаллоблик натижасида айбланувчи “ноқонуний иқтисодий воситалар ва ноқонуний фойда ҳисобига миллионлаб доллар” ишлаб олишига йўл очилган”, дейилади.

Бош прокурор Трампга 250 миллион доллар жарима белгилашни сўраган. Мазкур фуқаролик иши бўйича қамоқ жазо кўзда тутилмайди. Трампнинг ўзи айбларнинг барчаси сиёсийлашгани ва унинг 2024 йил президентлик сайловида қатнашиши учун тўсиқ қўйишга қаратилганини таъкидлаб келади.

ЎзА